Аллергия касаллиги ва уни даволаш

Аллергия касаллиги ва уни даволаш

Соғ бўлинг! Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянингбирор куришини билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит-турли хил химикатлар ишлатилиши ортаётган ва тоза ҳаво ўрнини чиқинди газлар эгаллаётган ривожланган саноат давлатларининг замонавий муаммоси. Ринит симптомлари шунчалик таъсирчан ва чарчатувчи бўлиши мумкинки, ҳатто ишга ё ўқишга диққат қилиш қийинлашиб, ҳаёт сифати ёмонлашади.

Аллергик ринит икки тури мавжуд.

  • Мавсумий аллергик ринит — аломатлар одатда йилнинг маълум вақтларида, купинча баҳорда, ўсимликларни гуллаш даврида содир бўлади.
  • Мавсумийлик хос бўлмаган аллергик ринит-аллергия симптомлари йил фаслларига караб эмас, доимий намоён бўлади.

Купинча уни чанг каналари ёки ҳайвон эпидермиси чақиради.Аллергия қандай пайдо булади? Аллергенлар (нафас йўлларини таъсирловчи моддалар) бурунга, томоққа, кўзга тушиб, семиз хужайраларни активлаштиради. Бу хужайралар юқоридаги симптомларни юзага чиқарувчи гистамин моддасини ажратади.Нима аллерген бўлиши мумкин? Бу дарахтлар ва ўсимликлар чанги,чанг каналари, моғор, мушук, ит, от ёки парранда, озиқ-овқат маҳсулотлари (масалан, сут, ёнғоқ, помидор, тухум) бўлиши мумкин. Афсуски, аллергенни аниқлаб бўлмайдиган ҳолатлар хам учраб туради.

Нима аллергик ринит аломатларини янада яққол намоён қилади? Асосан турли хил кимёвий моддалар, масалан, сигарет тутуни, БЎЁҚЛАР, ЛАКЛАР, косметика махсулотлари, аспирин. Баъзан сабаб ҳиссий стресс, алкогол, совуқ ва нам ҳаво, кондитционерлар бўлиши мумкин.

Туғма аллергик ринит бўлиши мумкинми? Ҳа, энг аввало, ота-онасида Атопия бор болалар, худди шундай муаммога дуч келишлари мумкин. Аллергик реакциялар кўпинча болалар учун хос бўлсада, аллергик ринит хохлаган ёшда учраши мумкин. Бу касаллик ўз ўзидан хавфли эмас, лекин даволанмаса, бронхиал астма, бурундаги полиплар, эшитишнинг бузилиши билан билан қўшилиб келиши мумкин.

Аллергик ринитни қандай даволаш мумкин? Касалликни тулиқ тузатишнинг иложи бўлмасада, замонавий тиббиёт касаллик симптомларини енгиллаштириб, ҳаёт сифатини яхшиловчи усулларни ишлаб чиқган.

  • Ўзингизга ёрдам беринг! Соғлом, мўътадил овқатланишга ўт, фастфудлардан қоч. Спорт билан шуғуллан. Шифокор тавсия килмаган бўлса, бурун учун томчи ва аэрозоллларни давомли ишлатма. Улар касаллик симптомларини камайтиради, лекин куп ишлатсанг, карама карши таъсир курсатиши мумкин.
  • Аллергия чақирувчиларидан қоч! Сени аллергенинг нималигини билсанг, ўша билан учрашишдан қоч. Усимликлар чангланиш даврида, купинча ёпиқ биноларда қол, кўзингни совуқ сувда юв. Чанг каналари манбаи: тушамалар, юмшоқ мебел, юмшоқ ўйинчоқлар, гиламчалар. Бинода ҳайвонлар бўлмасин. Чекмагин ва отрофдагилардан ҳам шуни илтимос қил
  • Симптомлар оғир енгиллик даражасига қараб шифокор дориларни тавсия қилади. Булар рецептли ва рецептсиз препаратлар бўлиши мумкин. Аллергик ринитни даволашда ишлатиладиган препаратларнинг катта гуруҳи-антигистамин препаратларидир.

Фенкарол –рецептсиз бериладиган антигистамин препарати бўлиб, тез ва самарали аллергия симптомларини йўқотади. Бу бола туғилгандан бошлаб қўлласа буладиган хавфсиз препарат. Препарат икки ёқлама таъсири билан ажралиб туради: туқималардаги гистаминни йуқотиш билан бирга, Н1 рецепторларини блоклаб, гистамин таъсирини олдини олади. Янги туғилган чақалоқларда, глаукома ва эпилепсияси бор беморлардаям қўлласа бўлади. Кутишга ҳожат йуқ, препарат 1 соат ичида максимал концентрацияга етиб, аллергия симптомлари билан курашади.

Фенкарол – аллергияни рад қилишга тайёр!

Манба: Murghtag’s Patient Education 6th Edition

Использованные источники: fenkarol.com

ВАС МОЖЕТ ЗАИНТЕРЕСОВАТЬ:

  Краснота зуд на лице аллергия

  Аллергия дерматит психосоматика

  Препараты для лечения аллергии

  Аллергия к глютену

Аллергиядан бутунлай халос бўлиш мумкинми?

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг эпидемиологик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 50 фоизи аллергик касалликлар билан оғрийди. Аммо рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин.

ҚОН ИЧИДАГИ “БЕГОНА”

Ҳаммага маълумки, иммун тизими бизни ёт таъсирлардан ҳимоя қилади. Аслида организмда ҳимоя оқсиллари — иммуноглобулинлар ишлаб чиқилади. Аллергик касалликларда бевосита иштирок этадиган иммуноглобулин Е одатда меъёрида ишлаб чиқилади.

Инсонларда ташқи таъсирлар (дарахт гуллари чанги, уй чанги, маиший кимё, ҳайвонлар жуни, ўсимликлар чанги, ўсимлик оқсиллари, замбуруғлар)га нисбатан қонда иммуноглобулин Е ошиб кетади. Бу ҳимоявий характерга эга, яъни иммуноглобулин Е қонимизга тушган “бегона”ни йўқ қилади. Кўпчилик кишиларда бу ҳолат ҳеч қандай белгиларсиз ўтиб кетади.

Баъзи кишиларда иммуноглобулин Е миқдорининг ошиб кетиши қонимиздаги гистамин ва гистаминсимон моддалар меъёридан зиёд бўлишига ва аллергик реакциянинг юзага чиқишига сабабчи бўлади.

Кузатишларга кўра, аллергиянинг кўпайиб кетишига асосан экологиянинг бузилиши, атмосферамизга кўп миқдорда заҳарли газларнинг чиқарилиши, организмимиз унчалик мослашмаган ҳар хил биологик қўшимчаларнинг кўп миқдорда ишлатилиши, синтетик препаратларнинг доимий қўлланилиши сингари ҳолатлар сабабчи бўлмоқда.

ЎТТИЗ ФОИЗ – ЖИДДИЙ КЎРСАТКИЧ

Олимларнинг аллергия ирсий касаллик дейишларида ҳақиқат бор. Ота ёки онасининг биронтаси аллергик касаллик билан оғриса болага ўтиш эҳтимоли 30 фоизни ташкил қилади. Аммо ота-онаси соғлом болалар ҳам аллергия билан туғилиши ёки аллергик касалликка чалиниши мумкин. Охирги йиллардаги аллергик касалликларнинг кўпайиб кетишини кўпроқ экологиянинг бузилиши билан боғлашмоқда. Ҳозирда иқтисоди яхши ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аллергик касалликларнинг бирмунча кўпроқ учраши бунинг исботидир.

Аллергиянинг келиб чиқиш сабабларидан яна бири чақалоқ ва ёш болаларга антибиотик дориларни пала-партиш қўллашдир. Ҳатто бундай вақтда болада бронхиал астма келиб чиқиши кузатилади.

Ейиладиган овқатимиз ҳам аллергиянинг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатиб ўтишимиз лозим. Юз йил олдингига қараганда ейиладиган овқат таркиби ўзгарди. Керакли моддалар миқдори икки марта қисқарган бўлса, калория миқдори ошди. Ҳаракатчанлик эса камайди. Бу нарса семиришга олиб келмоқда. Натижада ҳар хил касалликлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шундай қилиб, охирги йилларда олимларимиз аллергиянинг келиб чиқишида ички ва ташқи омиллар таъсирида келиб чиқади, деган тўхтамга келди. Булар ҳаммага бирдек таъсир қилса-да, ҳаммада ҳам аллергия ривожланмайди. Аксинча бу касаллик айрим танланган кишилардагина ривожланади. Организмда аллергик реакция келиб чиқиши учун дастлаб сенсибилизация жараёни бўлиши керак.

Ривожланиш сабаблари

Иммун тизими аллерген (ёт бегона нарса) билан узвий алоқада бўлганда унинг хусусиятларини хотирасида сақлаб қолади. Кейин ўша аллерген билан қайта учрашганда эса уни “таниб” қарши ҳужумга ўтади. Ушбу жараён сенсибилизация жараёни дейилади. Бу турли кишиларда турлича кечади ва бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Ҳар бир киши аллергиянинг турлари ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиши керак.

Атопия сўзини тез-тез учратишимиз мумкин. Бу ирсий характерга эга бўлиб, иммунглобулин Е ни ташқи таъсирлар (уй ва гуллар чанглари)га нисбатан кўпроқ ишлаб чиқаришга мойил кишиларда атопик дерматит (теридаги ўзгаришлар), конъюктивит, ринит ва атопик астма кўринишида келиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек сенсабилизация бўлган организмга қайта ва қайта аллерген тушиши натижасида организмдаги аллергик реакция ривожланиб кетаверади. Яъни касаллик енгил даражадан оғиргача бориб етиши мумкин. Оддийроқ қилиб айтганда, аллергик ринитда вақтида даволанмай эътиборсизлик қилсак, у енгил даражадан оғирига ўтади. Бунда ҳам даволанмасак акса уриш ва бурундан сув келишига кечаси бўғилишлар қўшилади яъни астма касаллиги ривожланади.

Нафас йўллари аллергиясига ҳавода учиб юрган майда аллергенлар сабабчи бўлади. Буларга замбуруғ споралари, ўсимлик чанглари, уй каналарининг қисмлари, ҳайвонларнинг жуни ва қазғоқлари ва бошқа аллергенлар сабабчи бўлиши мумкин. Улар тўхтовсиз акса уриш, бурун битиши, бурундан сув келиши, кўз қичиши ва ёшланиши, йўтал ёки бўғилиш белгилари билан кечиши мумкин.

Тери аллергияси маиший химия, турли хилдаги металлар, дорилар ва косметикалар, овқат маҳсулотлари ва бошқа аллергенлар сақловчилар теридаги ўзгаришлар билан кечади. Булар ҳар хил теридаги ўзгаришлар билан кечадиган аллергик касалликларни келтириб чиқаради, яъни аллергик дерматозлар пайдо бўлади. Булар экзема, эшак еми, эксудатли диатез ҳар хил катталикдаги тошмалар ёки пуфакчалар кўринишида бўлиши мумкин.

СУТДАН ТО ЦИТРУСГАЧА.

Овқат аллергиясида кўпинча таркибида аллерген сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бу бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақирмайди, дегани эмас. Зеро ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақириши мумкин. Ушбу аллергия ҳам иммунореакция ҳисобига келиб чиқади ва қориндаги оғриқ, қусиш, ич кетиши, Квинке шиши, эшак еми – экзема, теридаги қичишишлар кузатилади.

Кўпроқ ўзида аллерген сақловчи маҳсулотлар: (сигир сути, тухум оқсили, товуқ гўшти, балиқ, аччиқ қалампир, асал, қизил маҳсулотлар, уксус, майонезлар, қулупнай, ёнғоқлар, цитрус мевалар, дуккакли ўсимликлар) овқат аллергиясини келтириб чиқаради.

Ҳашаротлар (асалари, нонхўрак, пашша, чивин, каналар) чақишидан кейинги аллергия кўпинча шиш кўринишида (оғриқли қизил сувли шиш ёки ҳар хил катталикдаги қизил шиш) бўлади. Бунда беморда ҳолсизлик, қон босимининг тушиб кетиши, эшак еми тошиши, бўғилиш, бош айланиши рўй беради. Баъзан қориндаги оғриқ, қусиш, ҳиқилдоқ шиши билан кечиб анафилактик шоккача бориши мумкин.

БУТКУЛ ЙЎҚОТИШ ҚИЙИН, АММО.

Аллергик касалликларни даволашда касалликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Аллергик касалликлар учун бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш керак. Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергиясининг қўзиш вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга эга бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча худди “тез ёрдам”дек тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.

Аллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишига эришилади.

Мақола ЎзР ФА Иммунология институтининг иммунолог-аллерголог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хайрулла ҲАТАМОВ маслаҳатлари асосида тайёрланди.

Использованные источники: darakchi.uz

СТАТЬИ ПО ТЕМЕ:

  Может вызвать аллергию рефлюкс

  Аллергия на утеплитель

  Краснота зуд на лице аллергия

  Аллергия на зубы

Аллергиядан қандай халос бўлиш мумкин?

Инсоннинг иммун тизими аллергенлар ҳужумига йўлиққан ҳамда ифлосланган атроф-муҳитдан заифлашган бир пайтда аллергиядан буткул халос бўлиш қийин, лекин чин дилдан киришсангиз, бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин.

Аллергиядан қутулиш учун, энг аввало, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш лозим. «Комсомольская правда» ҳамда «Happy lady» нашрларида шу мавзуда берилган мақолаларни ўрганиб чиқиб, уларни сиз билан бўлишишга қарор қилдик.

Аллерголог-шифокорлар бурун битиши ва ёшланувчи кўзлардан халос бўлишда ёрдам берувчи оддий қоидаларга риоя қилишни тавсия қилишади.

1. Уйқуга кетишдан аввал душ қабул қилинг. Терак пари, ўсимликлар чанги ва шу кабилар сочларингиз ёки терингизга «ўтириб қолиши» мумкин. Шу боис уйқу олдидан покланишни унутманг.

2. Ўзингизни қўлга олинг. Эҳтимол, кимгадир бу усул ғалати туюлар, лекин Нью-Йорк тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотлардан бири стрессга йўлиққан ёки тушкунликка тушган кишиларнинг аллергиядан кўпроқ азият чекишини кўрсатган. Зеро стресс иммунитетни пасайтиради. Шу боис кўнглингизда бировларга гина-алам сақламай, бундай вазиятларга оқилона ёндашинг. Салбий ҳис-туйғуларни дилида сақловчи кишилар, биринчи навбатда, ўзларига зиён етишини ёдда тутишсин!

3. Бурнингизни тозаланг. Бир кеча-кундузда бурнимиздан 17 минг литр ҳаво ўтар экан! Тасаввур қилиб кўринг-а, қанчадан-қанча зарарли чўкмаларнинг микрозаррачалари юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига келиб тушади! Шунинг учун ҳаттоки бурун битишидан нолимасангиз-да, ҳар куни бурунни ювиб туриш жуда фойдали эканини унутманг. Буни оддий сувда ёки денгиз суви ва минераллари бўлган спрейда амалга ошириш мумкин.

4. Чойшабларингизни қайнатинг. Чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳар икки ҳафтада қайноқ сувда ювиш керак. 30-40 даражали ҳароратдаги сувда ювиш чойшабдаги зараркунандаларни ўлдира олмайди, улар эса ўсимликлар чанги ва моғор замбуруғлар билан бир қаторда энг кенг тарқалган аллергенлар учлигига киради.

5. Уйни тўғри тозаланг. Уйларни намлантириб тозалаш, шубҳасиз фойдали. Бироқ уй йиғиштиришда нафақат челак ва латта, балки гиламлар ҳамда юмшоқ мебелларни тозалаш учун чанг ютгич билан ҳам қуролланиш лозим.

6. Акупунктурани (игна билан даволаш) синаб кўринг. Мичиган иммунология марказининг сўнгги тадқиқотлари мавсумий бронхиал астма хуружларини даволашда шарқ табобати жуда яхши натижа беришини кўрсатди. Бироқ бу борада ҳақиқий билимли ва тажрибали мутахассисни топиш муҳим.

7. Хона ҳаддан зиёд нам бўлган пайтларда ҳавони қуритувчи воситалардан фойдаланинг, бунинг акси бўлган тақдирда эса (яъни ҳаво ҳаддан ташқари қуруқ бўлса) — ҳавони намлантиринг. Ортиқча намлик ҳам ҳаддан зиёд қуруқлик каби аллергия хуружини қўзғатади. Уй ичидаги ҳаво намлигини билиш учун оддий маиший гигрометр (ҳаводаги намликни ўлчайдиган асбоб) харид қилиш мумкин. Гигрометрдаги 40-65 фоиз кўрсаткич меъёрий ҳисобланади.

8. Таомномангизни тартибга келтиринг. Аллергиядан қутулиш учун таркибида сунъий бўёқлар ёки консервантлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини таомномангиздан олиб ташланг. Зеро улардаги кимёвий бирикмалар аллергия қўзғатувчилари ҳисобланади, шунингдек бундай маҳсулотлар иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади.

9. Аллергияга қарши дориларни фақатгина шифокор маслаҳати билан истеъмол қилган маъқул. Бундай дори воситалари аллергияни вақтинчалик йўқ қилади, унинг сабаби эса қолаверади. Шу боис аллергияга қарши тизимли курашиш лозим.

10. Касалликларингизни охиргача даволанг. Яллиғланиш ва инфекцион касалликларга эътиборли бўлинг. Сурункали инфекция ўчоқларига диққат қилинг, зеро кариес ёки тонзиллит каби касалликларни даволамай туриб, аллергиядан тўлиқ қутулишнинг иложи йўқ. Шунингдек ошқозон-ичак касалликлари ҳамда гижжларга ўз вақтида эътибор қаратилса, аллергияни даволаш сари катта қадам қўйган бўласиз.

11. Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг. Ҳар куни имкон қадар очиқ ҳавода меъёрида спорт билан шуғулланинг, совуқроқ сувда чўмилинг (фақат шамоллаб қолманг), зеро мутахассис маълумотларига кўра, совуқ сув билан ювинганда иммунитет мустаҳкамланади, инсоннинг руҳий-ҳиссий ҳолати яхшиланади — бу эса аллергияни даволашда жуда муҳим омил.

Использованные источники: kun.uz

Похожие статьи